Линклар

logo-print

Бу ҳақда хабар берган Uzmetronom.com интернет газетасига кўра¸ 24 июл куни Жанубий кореялик тадбиркорлардан бири олган кўплаб жароҳатлари оқибатида оламдан ўтган. Қуролли ҳужум нишони бўлган иккинчи тадбиркор¸ айтилишича¸ Самарқанд касалхонасининг жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Газетанинг билдиришича¸ Ўзбекистонда бир неча йилдан бери ишлаб келаëтган кореялик иккала тадбиркор 20 июлга ўтар кечаси уюштирилган ҳужум қурбони бўлган.

Ҳозирча хориж тадбиркори уйига уюштирилган ҳужум ижрочилари топилмаган.

Фожиа тафсилотларини аниқлаш учун Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси консули Самарқандга борган.
XS
SM
MD
LG