Линклар

Ўзбек-туркман савдо ваколатхоналари иш бошлайдиган бўлди


Ўзбек-туркман президентлари.

Ўзбек-туркман президентлари.

Президент Каримов Туркманистонда Ўзбекистоннинг савдо ваколатхонаси очиш ҳақидаги келишувни тасдиқлади¸ деб хабар беради Россиянинг РЕГНУМ ахборот агентлиги ҳукумат ичидаги манбага таяниб туриб.

Ҳукуматлараро ўзаро савдо ваколатхоналари очиш тўғрисидаги келишув жорий йилнинг 5 май куни Туркманистон президенти Қурбанғули Бердимуҳамедовнинг Тошкент сафари чоғида имзоланган эди.

Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига кўра¸ икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 2011 йилнинг беш ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уч баробарга ошган.

Ўзбекистон қўшни давлатга асосан озиқ-овқат¸ транспорт воситалари¸ қора металлар ва кимëвий маҳсулотлар экспорт қилса¸ Туркманистондан пласмасса¸ пласмасса маҳсулотлари ва минераллар импорт қилади.
XS
SM
MD
LG