Линклар

logo-print
“Ўзбекистон темир йўллари” давлат ҳиссадорлик компаниясининг матбуотга билдиришича¸ Испаниянинг PATENTES TALGO S.L ширкати томонидан ишлаб чиқарилган илк “Афросиëб” тезюрар поезди Ўзбекистонга етиб келган. Мазкур поездларга Тошкент-Самарқанд ўртасида тезюрар поездлар қатновини йўлга қўйиш лойиҳаси доирасида буюртма берилган.

“Ўзбекистон темир йўллари” ширкатининг ўз маблағи¸ ҳамда Ўзбекистон қайта қуриш ва тараққиëт жамғармаси ажратган кредит ҳисобига молиялаштирилган мазкур лойиҳа доирасидаги иккинчи Talgo-250 поездининг сентябр ойида Ўзбекистонга келиши белгиланган.

Ширкат маъсулларининг айтишича¸ икки локомотив¸ саккиз йўловчи вагони ҳамда бир ресторан вагондан иборат испан поезди соатига энг кўп 250 км. тезликда йўл юради. Айтилишича¸ Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида йўлга қўйилиши кутилаëтган янги поезд Тошкент-Самарқанд ўртасидаги 344 километрлик масофани икки соат ичида босиб ўтади.
XS
SM
MD
LG