Линклар

logo-print
Жума куни Норвегияда икки террор ҳужуми амалга оширганликда гумон этилаëтган Андерс Беринг Брейвик бугун илк бор маҳкама курсисига олиб келинади.

Брейвик якка ўзи амалга оширганини айтаëтган иккала ҳужум оқибатида камида 93 одам нобуд бўлди¸ 100 дан ошиғи жароҳатланди.

Ҳозирча Брейвикка расмий айблов эълон қилинмади ва бу жараëн¸ айтилишича¸ бир неча ҳафтага чўзилиши мумкин.

Бугунги маҳкама давомида ҳакамнинг террорчиликда гумонланаëтган шахснинг унга нисбатан расмий айблов эълон қилингунга қадар ҳибсда ушлаш шарт-шароитлари ҳақида ҳукм чиқариши кутилмоқда.

Норвегия қонунларига кўра¸ жиноятда гумон қилинаëтган шахс расмий айбловсиз тўрт ҳафтага қадар ҳибсда ушлаб турилиши мумкин.

Айни пайтда, бугун маҳаллий вақт билан кундуз соат 12 да Норвегияда террор қурбонлари хотираси учун бир дақиқалик сукут сақланади.

Пойтахт Ослонинг ҳукумат бинолари жойлашган қисми¸ шунингдек Утойя оролидаги соцаил-демократик ëшларнинг ëзги лагерига ҳужум уюштирганликда гумон қилинаëтган 32 яшар Брейвик¸ матбуот хабарларига кўра¸ ўнгчи радикал оқимларга мансуб бўлиши мумкин.

Ўз ҳаракатини “ҳайвоний¸ аммо адолатли” дея атаган Брейвик¸ бундай террорга ундаган омиллар ҳақида¸ айтилишича¸ маҳкама олдида гапиришга чоғланмоқда.

Норвегия тарихидаги энг қонли ҳужумда гумонланаëтган Брейвик¸ Breivik Geofarm қишлоқ хўжалик маҳсулотлари фермаси директори бўлиб ишлаб келган.
XS
SM
MD
LG