Линклар

Президент Ислом Каримов Норвегияда амалга оширилган террор хуружи ва унда берилган қурбонлар юзасидан қирол Ҳаролд V га ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида чоп этилган мактубда: “Норвегияда шавфқатсиз террорчилик ҳаракатлари содир этилгани ва оқибатда кўплаб бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлгани тўғрисидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим”, дейилади.

Жума куни Норвегия пойтахти Ослода иккита террор ҳужуми амалга оширилган ва 90 дан ортиқ одам қурбон бўлган эди.

Бу икки жиноятда айбланаётган Андерс Беринг Брейвик бугун илк бор Осло маҳкамасига олиб келинади. Унинг айбловларни тан олгани айтилди.
XS
SM
MD
LG