Линклар

Тожик-афғон чегарасида назорат кучайди

  • Гулнора Равшан

Тожик расмийларидаги маълумотларга кўра, июл ойи бошидан буён Афғонистонда вабо юқтирган мингдан ортиқ киши қайдга олинган бўлиб, беморларнинг 80 фоизини беш ёшгача бўлган болалар ташкил қилади.

Тожик расмийларидаги маълумотларга кўра, июл ойи бошидан буён Афғонистонда вабо юқтирган мингдан ортиқ киши қайдга олинган бўлиб, беморларнинг 80 фоизини беш ёшгача бўлган болалар ташкил қилади.

Икки давлат чегараларидаги санитария назоратининг кучайишига Афғонистондаги вабо эпидемияси сабаб бўлгани айтилмоқда.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъули Наврўз Жафаровнинг Озодликка маълум қилишича, Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида вабо эпидемияси билан боғлиқ фавқулодда вазият вужудга келганидан сўнг тожик расмийлари бу мамлакат билан чегарада санитар назоратни кучайтиришга қарор қилган. .

- Айни пайтда қўшни республика билан чегараларимизда ўндан ортиқ санитария-назорат пунктимиз иш олиб бораяпти. Улар чегарадан ўтиб қайтаётганларни тиббий кўрикдан ўтказмоқда. Шунингдек, чегараолди бозорларда ҳам ана шундай санитар текширув тадбирлари йўлга қўйилган, - деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси Жафаров.

Тожик расмийсидаги маълумотларга кўра, июл ойи бошидан буён Афғонистонда вабо юқтирган мингдан ортиқ киши қайдга олинган бўлиб, беморларнинг 80 фоизини беш ёшгача бўлган болалар ташкил қилади.

Наврўз Жафаровга кўра, шу кунгача Афғонистонда юздан ортиқ киши бу юқумли касаллик оқибатида жон таслим қилган.

Унинг гапига қараганда, афғон оилаларидаги санитария ҳолатининг ўта абгорлиги, аҳолининг санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилмаётгани ҳамда тоза ичимлик сув тақчиллиги афғонистонликлар орасида вабо эпидемиясининг тарқалишига шароит яратган.

Вазирлик масъулининг айтишича, Тожикистоннинг жанубий чегараси, яъни Афғонистон билан автомобил қатнови йўлга қўйилган Хатлон вилоятининг қуйи Панж ҳудудидаги чегара постларида Душанбедан юборилган махсус гуруҳ фаолият қилмоқда.

- Бу гуруҳнинг вазифаси Афғонистондан ўтаётган савдогарларни тиббий кўрикдан ўтказиш, аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб бориш билан бирга чегараолди қишлоқларда ичимлик сувини текширишдан иборатдир, - дея билдирди Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси Жафаров.

Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидан касал эмаслиги ҳақида маълумотнома тақдим этолмаган афғон фуқаролари айни пайтда Тожикистон ҳудудига киритилмаётгани маълум қилинди.

Тожикистон томони Афғонистон билан чегараларда ўрнатилган санитар чекловлар жорий йил сўнгига қадар сақланиб қолиши мумкинлигини айтмоқда.

Айни пайтда соҳа бўйича мустақил таҳлилчи Абдусами Раҳимов Тожикистонда, хусусан, республиканинг жанубий ҳудудларида ичбуруғ ва вабо каби инсон ҳаётига ўта хавфли бўлган касалликлар тарқалиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

- Чунки республика жанубий ҳудудларида тоза ичимлик суви ўтган йилларга нисбатан тақчиллашган. Ундан ташқари, қишлоқ жойлардаги аҳоли санитария ва гигиена қоидаларига мутлақо риоя қилмаётгани кузатилади. Далада ишлаётган ёш болалар қайнатилмаган ва ҳатто қуртлаган сувдан истеъмол қилади. Бу эса аҳоли орасида улар ҳаёти учун ўта хавфли бўлган юқумли касалликларнинг тарқалишига олиб келади. Биз қўшни республика билан чегараларда санитар назоратни кучайтиришдан аввал ўша жанубий ҳудудлардаги санитария вазиятини нормал ҳолатга келтиришимиз лозим бўлади, - дейди Абдусами Раҳимов.

Тожикистонда сўнгги бор 2000 йил охирида вабо эпидемияси қайдга олинган эди. Ўшанда қисқа вақт ичида минглаб фуқаро бу юқумли касалликка чалингани ва икки юзга яқин киши вабо қурбони бўлгани маълум қилинган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG