Линклар

logo-print

А. Брейвик устидан суд ёпиқ эшиклар ортида ўтади


Хориж матбуоти вакиллари Осло суди биноси ёнида маҳкамани кутмоқда.

Хориж матбуоти вакиллари Осло суди биноси ёнида маҳкамани кутмоқда.

Осло суди жума кунги иккита террор ҳужумини амалга оширган Андерс Беринг Брейвик устидан маҳкамани ёпиқ эшиклар ортида ўтказишга қарор қилди.

Брейвик устидан маҳкамани жамоатчилик кузатувида ўтказмаслик сўрови полиция томонидан киритилди.

Исломга қарши экстремист гуруҳлар аъзоси бўлган 32 ёшли Брейвик ўз адвокати орқали бугунги маҳкамада қилмишлари сабабини дунё аҳлига сўзлаб бериш ниятида эканини билдирган эди.

Андерс Брейвик 93 кишини ўлдирганини тан олган, аммо бунинг учун ўзини айбдор, деб билмаслигини айтган.

Шунингдек, бугун Норвегия халқи бу террор хуружлари чоғида қурбон бўлган 90 дан ортиқ киши хотирасига бир дақиқалик сукут сақлади.
XS
SM
MD
LG