Линклар

АҚШ нинг Кобулдаги янги элчиси Вашингтон Афғонистонда доимий ҳарбий база тутишдан манфаатдор эмаслиги ҳақида баёнот берди.

- Биз Афғонистонда доимий ҳарбий база бўлишидан манфаатдор эмасмиз. Буни президент айтган, Давлат котиблари айтиб келмоқда ва мен ҳам такрорлайман. Биз қанча зарур бўлса, шунча вақт бу ерда қоламиз ва заруратдан ортиқ бир кун ҳам турмаймиз, - деди АҚШ нинг Кобулдаги янги элчиси Риян Крокер.

Шунингдек, элчи жаноблари АҚШ Афғонистондан қўшни давлатларга таъсир кўрсатиш учун платформа сифатида фойдаланаётгани ҳақидаги даъволарни ҳам тўлиқ инкор қилди.
XS
SM
MD
LG