Линклар

Бугун Россияда ҳалокатга учраган Булгария кемаси қурбонларидан сўнгги икки нафарининг жасади топилди.

10 июл куни ҳалокатга учраган кема ҳалокатида 122 киши қурбон бўлди.

Қурбонларнинг 72 нафари аёл, 28 нафари ёш бола ва 22 нафари эркаклардир.

56 йилдан буён сузаётган кема сўнгги бор йўлга отланган кезда моторида носозлик бўлгани, ўнг ёнга оға бошлагани, аммо кема бошқарувидагилар бунга эътибор қилмагани айтилган эди.

Ҳозирга қадар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бу кемага йўловчиларни йўллаган сайёҳлик ширкати агенти ва маҳаллий лицензия берувчи ташкилот расмийларини ҳибсга олган.

Кеманинг бир қисми ўтган жума куни қисман юзага олиб чиқилди ва ҳозирда у махсус текширувдан ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG