Линклар

А.Брейвик устидан 35 дақиқалик маҳкама бўлиб ўтди


Бош вазир Йес Столтенберг хотира маросимида.

Бош вазир Йес Столтенберг хотира маросимида.

Осло суди жума кунги иккита террор ҳужумини амалга оширган Андерс Беринг Брейвик устидан илк маҳкама бўлиб ўтди.

35 дақиқат давом этган маҳкама полиция сўровига биноан ёпиқ эшиклар ортида ўтди.

Судя қарорида айтилишича, Брейвик ҳаракатларни тан олган, аммо ўзини айбдор, деб билмаслигини айтган.

Қораловчи томоннинг 8 ҳафталик муддат ичида Брейвикни ҳибсда сақлаш сўрови қондирилди.

Исломга қарши экстремист гуруҳлар аъзоси бўлган 32 ёшли Брейвик 76 кишини ўлдирганини тан олган, аммо бунинг учун ўзини айбдор, деб билмаслигини айтган.

Шунингдек, бугун Норвегия халқи бу террор хуружлари чоғида қурбон бўлган 70 дан ортиқ киши хотирасига бир дақиқалик сукут сақлади.

Норвегия Бош вазири Йес Столтенберг эса ҳаммани даҳшатга солганига қарамай, бу зўравонлик Норвегияни очиқ жамият бўлиб қолишдан қайтаролмаслигини айтди.

- Бу зўравонлик бизни даҳшатга солди. Берилган қурбонлардан қаттиқ қайғудамиз. Аммо, Норвегия ҳозир баҳамжиҳат ва бизнинг ниятимиз аниқ: бу зўравонликка қарамасдан Норвегия очиқ ва демократик жамият бўлиб қолади, - деди Норвегия Бош вазири.
XS
SM
MD
LG