Линклар

Ғаллаоролда ғаллага нима бўлди?

  • Абдулла Искандар

Georgia -- Farmer Guram Gelashvili, 54, inspects ears of wheat during harvest reaping near the village of Tsnori, some 120 km (75 miles) east of Tbilisi, 28Jun2011

Georgia -- Farmer Guram Gelashvili, 54, inspects ears of wheat during harvest reaping near the village of Tsnori, some 120 km (75 miles) east of Tbilisi, 28Jun2011

Бугун "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчиларимизнинг баъзилари турмуш қийинчиликларидан гап очган бўлса, бошқалари водийда рўй берган зилзила қурбонлари яқнларига ҳамдардлик билдирди.


Ғалла тўлди, аммо кўнгил тўлмади

дейди Ғаллаоролдан қўнғироқ қилган Набижон ака бу соҳадаги қўшиб ëзишлар ҳақида мулоҳаза қилар экан.

- Жиззахнинг Ғаллаоролидан Набижон Жўрабоев бўламан. Сурхондарëлик Ангор бобо гапирдилар республика ғалла планини бажарганлиги тўғрисида. Мана Ғаллаорол Ўзбекистонда ўз номи билан Ғаллаорол. Бир вақтлари шу ғалланинг ўзидан 115 минг тоннагача ғалла олган. Мана ҳозир 3500-3600 тонна ғалла олди ҳаммаси бўлиб. Бу ҳокимнинг қарамаслиги, эътибор қилмаслиги орқасидан бўлса керак. Об-ҳаво ҳаммага бир хил келдику демоқчиманда. Мана республика 6 миллион 800 минг тонна ғалла топшириб турибди. Бу ерда 115 минг тонна ғалла берадиган туман 3600 тонна бериб турса. Фермерлар югуради, бу йил ҳеч биттаси ўзига бир грамма ғалла ололгани йўқ. Фермерларни эрталабдан кечгача мажлис қилиб ушлаб ўтиради. Бу ерда тоғ кўп. Жуда бўлмаса тоғ атрофларига экканда ҳам бу йил ҳаво иссиқ келди ғалла бўлардику. Ғалланинг ўрнига бутун масар экиб ташлаган. Масар бу ëғ оладиган нарса. Масарни ҳайдаб ëғ оладида. Бутун ҳамма жойга эккан. Нимага экади? Сотади, нақд пул киссасига тушадида буларнинг. Майли 6 миллион 800 минг тонна йиғилган бўлса, нур устига аъло нур, халқимизнинг бахти. Лекин ҳозиргача ҳам талондан нариëққа ўтганимиз йўқда. 300-400 граммдан ëғ, 3 килодан ун. Шундай бўладиган бўлса, талонни олиб ташласа бўлмайдими? Кўп жойларда бизга ўхшаган ëлғон перепис кетмаяптимикан, деган нимада телефон қилаëтган эдимда, дейди ғаллаороллик Набижон ака Жўрабоев.


Талонга берилаëтган ëғ нега озайди

Тошкент вилоятидан телефон қилиб ўзини Ботир деб таништирган йигит давлат нархида ëғ сотиб олиш кундан кун мушкуллашаëтганидан нолиди.

- Тошкент вилоятиданман. Маҳаллага ëғ берадида. Ҳар сафар нархи 500-1000 сўм ошади. 4 кило 200 грамм бир хил жойларда 15 минг, бир хил жойларда 16 минг, бир хил жойларда 17 минг. Маҳалла тарафидан бериладида у. Арзон ëғда. Бозорга чиқсангиз, 25-30 минг. Пахта ëғи. Мана шунча пахта экаяпмиз, шунча чигит чиқади, қаëққа кетаяпти? Мен Қўйлиқ бозорга тушдим. Пахта ëғига Туркманистон ëғи деган этикеткани қўйиб сотаяпти. 25-26-27 минг. 4 кило 200 грамм. Қаранг, шунча ëғ чиқади, шунча пахта, қаëққа кетаяпти ҳайрон бўласиз. Назорат қиладиган одам борми? Юнусобод бозорига борсам, эрталабдан патта деяпти. 1000 сўм берасан, патта оласан, дейди. “Нимага оламан? Ҳозир сотаман, кетаман” десам, “Йўқ, шунақа қонун чиққан” деяпти, дейди ўзини Ботир деб таништирган суҳбатдош.


Фарғонадаги ер қимирлаши ҳақида маълумот йўқ

деб савол қўйишди Қозоғистонда ишлаëтган ўзбеклар.

- Ҳозир биз Қозоғистон республикаси Туркистонда ишлаяпмиз. Фарғонада қаттиқ зилзила бўлибди деган хабарлар келаяпти. Биз далада юрибмизда. Шуни биз аниқ била олмаяпмиз. Эшиттиришларингда тўлиқ маълумот берсаларинг демоқчи эдик, дейди Қозоғистонда ишлаëтган ўзбеклар.


Зилзила қурбонларига ҳамдардлик билдираман

Ëшлигида зилзила гувоҳи бўлган бухоролик кўзи ожиз тингловчи Иброҳимжон ака ҳам зилзила ҳақида расмий матбуотда маълумот йўқ эканини айтади.

- Бухорода 1976 йилда, 1984 йилда зилзила бўлган эди. 1984 йилда 7-8 балл атрофида бўлган эди.

Озодлик: Ўшани эслайсизми сиз? Қанақа бўлган эди?

- Мен ўша пайтда кўзи ожиз болаларнинг махсус интернат мактабида ўқир эдим. 19 мартдан 20 мартга ўтар кечаси эди. Тахминан соат бир ярим-иккилар атрофи эди. Қаттиқ ер силкиниши бўлган. Мактаб интернат биносига анчагина зарар етган эди. Мен ëш бола эдим у пайтда. Бухоро шаҳрида ҳам анчагина вайронагарчиликлар бўлган эди. Газлида зилзила бўлгандан кейин кўпчилик чиқиб кетиб туманлик мақомини йўқотди. Ўша ҳудудда ҳатто ерлар ëрилиб кетган ўшанда. Анча талофат бўлган эди.

Озoдлик: Фарғонада ҳам ер қимирлабди. Ўша ерда зилзилани бошидан кечирганларга айтадиган гапингиз борми?

- Аввало бу Оллоҳнинг тақдири. Агар Оллоҳ тақдир қилмаса, банданинг қўлига тикан ҳам кирмайди. Ҳалок бўлганларни, таъбир жоиз бўлса, ўша зилзилада шаҳид кетганларни Оллоҳ раҳмат қилсин, дейди бухоролик Иброҳимжон ака.

*****************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG