Линклар

Собиқ серб ҳарбий етакчиси Горан Ҳажич бугун Ҳаага трибуналининг илк маҳкамасига олиб келинди ва қўйилган айбларни тан олмаслигини айтди.

Горан Ҳажичга 1991-1995 йиллардаги уруш даврида содир этилган инсониятга қарши ва уруш жиноятларига оид 14 та модда бўйича айблов қўйилган.

Ўтган ҳафта чоршанба куни Белградда ҳибсга олинган Ҳажич жума куни Ҳаага трибунали ихтиёрига берилган эди.

Горан Ҳажич Ҳаага трибунали томонидан қидирилаётган сўнгги серб зобити эди.

52 ёшли Горан Ҳажич Ҳаага трибуналидан етти йил давомида яшириниб келди.
XS
SM
MD
LG