Линклар

logo-print

Деҳлида яна ўзбек фоҳишалари ҳибсга олинди


Russia - prison in Moscow for migrants, undated

Russia - prison in Moscow for migrants, undated

Ҳиндистон пойтахти Деҳлининг Greater Kailash-II районида якшанба куни амалга оширилган рейд оқибатида яна олти ўзбекистонлик аëл фоҳишаликда айбланиб ҳибсга олинди¸ деб хабар берди маҳаллий нашрлар.

Бу хабардан бир ҳафта олдин Деҳлининг асосан бойлар яшовчи South Extension I районида ҳам Ўзбекистон ва Қозоғистондан келиб фоҳишалик билан шуғулланаëтган беш қиз ва уларга қўшмачилик қилиб келган ўзбек аëл ҳибсга олинган эди.

“Ишончли манбадан олган хабар изидан бориб¸ биз Ўзбекистондан келган олти аëлни қўлга олдик. 23-28 ëш орасидаги бу қизлар Ҳиндистонга сайëҳлик визаси билан келиб¸ бу ерда ҳар бир мижоздан 20 000-30 000 рупий (451-790 АҚШ доллари) олиш эвазига жинсий хизмат кўрсатган. Ҳафта охирида улар Гоа ëки Кералага учиб¸ бир кечаси учун мижозлардан 68 000 дан 84 000 рупийгача ҳақ олганлар. Бу қизларга ҳозирда Ҳиндистон қонунларига кўра айблов қўйилмоқда”¸ деб хабар берди Деҳли полицияси офицери Ашок Чанд.
XS
SM
MD
LG