Линклар

logo-print
Ўзбекистон ҳукумати фуқаролиги йўқ шахслар ва 16 ëшга тўлмаганларга саëҳат ҳужжатлари ва биометрик паспорт бериш қоидалари тўғрисидаги Низомни маъқуллади.

Uzdaily.uz расмий интернет нашрида эълон қилинган янги Низомга кўра¸ 16 ëшга тўлмаган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар хорижга чиқмоқчи бўлса¸ уларнинг ота-оналари¸ васийлари ҳамда уларни хорижга юбориш ваколатидаги ташкилот ва муассасалар доимий прописка манзили бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига мурожаат қиладилар.

Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик муассасаларида доимий ëхуд вақтинчалик консуллик ҳисобидан ўтган фуқаролар ëки фуқаролиги йўқ шахслар янги биометрик паспорт олиш учун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик хизматига мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вояга етмаганлар учун паспорт ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг саëҳат ҳужжатлари бу ҳақдаги ариза Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат персонификация марказига юборилганидан сўнг 10 иш куни ичида¸ хорижда эса¸ 15 иш куни ичида берилиши лозим.

16 ëшга тўлмаганлар учун ҳозирланадиган биометрик паспорт ва саëҳат ҳужжатлари бир ëшгача бўлган болалар учун икки йил муддатга¸ бир ëшга тўлганлар учун беш йил муддатга берилади¸ дейилади янги Низомда.
XS
SM
MD
LG