Линклар

logo-print
Мамлакат Конгрессида бюджет тақчиллиги ва ҳукумат қарзлари чекловини ўзгартириш масаласида бораëтган музокараларнинг боши берк кўчага кириб қолгани¸ АҚШ иқтисодини мисли кўрилмаган дефолт томон етакламоқда¸ дея огоҳлантирди Америка жамоатчилигига қилган телевизион мурожаатида президент Барак Обама.

Ўз чиқишида Оқ уй раҳбари¸ демократ ва республикачиларни зудлик билан муросага келишга чақирди.

Обама мансуб демократлар ва Конгрессда кўпчиликни ташкил қилувчи мухолиф республикачилар ўртасида бу борада 2 августга қадар келишувга эришилмаса¸ Америка ҳукумати ўз қарзларини тўлай олмай қолади ва бу бутун дунë иқтисодида янги инқирозга сабаб бўлиши мумкин.

АҚШ иқтисодига нисбатан шубҳалар кучайгани муносабати билан душанба куни жаҳон бозорида олтин нархи рекорд даражага чиқди ва бир унция олтин 1624 долларга сотилди.
XS
SM
MD
LG