Линклар

Пентагон Толибоннинг ўз ҳамкорларидан пул олганини тасдиқлади


АҚШ пулларининг юк ташувчи машиналар хизмати учун маъсул пудратчилар орқали толиблар қўлига боргани тахмин қилинмоқда.

АҚШ пулларининг юк ташувчи машиналар хизмати учун маъсул пудратчилар орқали толиблар қўлига боргани тахмин қилинмоқда.

АҚШ Мудофаа вазирлиги НАТО ва Америка қўшинларига қарши уруш олиб бораëтган толиб жанггариларининг Афғонистондаги бир неча миллиард долларлик транспорт соҳасидаги келишувлар орқали маблағ олиб келганига оид хабарларни тасдиқлади.

Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Дейв Лапанга кўра¸ Пентагон терговчилари Афғонистондаги юк машиналари хизмати учун ажратилган 2 миллиард 100 миллион долларлик тижорий келишувларнинг бир улуши толиб жанггарилари қўлига етиб борганини аниқлаган.

Ҳозирча толиблар қўлига тушган АҚШ пулларининг миқдори ҳақида маълумот берилмади.

Washington post газетасининг ëзишича¸ Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинларига озиқ-овқат¸ ëнилғи ва бошқа таъминот моллари еткизиб беришга маъсул маҳаллий пудратчилар таъминот йўллари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида толибларга пул тўлаб келган.

Айни пайтда¸ АҚШ билан тузилган тижорий келишувлардан пул ювиш амалиëтларида фойдаланилганига оид айбловлар ҳам тафтиш қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG