Линклар

Душанба куни илк бор Норвегия маҳкамасига олиб келинган Андерс Беринг Брейвик жума кунги террор ҳужумларини якка ўзи амалга оширмаганини тан олди.

32 яшар Брейвик 76 одам ҳаëтига зомин бўлган икки портлашни уюштиришда ўзи мансуб ўнгчи радикал ташкилотнинг икки бўлими билан биргаликда ишлаганини даъво қилди.

Шу муносабат билан Норвегия полицияси Брейвикнинг террор хуружларидаги эҳтимолий шерикларини қидирмоқда.

Душанба кунги маҳкамада Брейвикка расмий айблов эълон қилингунга қадар уни саккиз ҳафта ҳибсда ушлаб туриш ҳақида қарор қабул қилинди. Дастлабки тўрт ҳафтани Брейвик бир кишилик изоляторда ўтказадиган бўлди.
XS
SM
MD
LG