Линклар

logo-print

Триполи НАТОни тинч аҳолини ўлдирганликда айбламоқда


НАТО ҳужумларидан вайрон бўлган бинолар.

НАТО ҳужумларидан вайрон бўлган бинолар.


Муаммар Қаддафий ҳукумати расмийлари НАТО кучларини Триполи шарқидаги Злитан районидаги касалхонага ҳужум уюштирганликда айбламоқда. Ҳукумат даъвосича¸ ҳужум оқибатида тинч аҳолидан етти одам нобуд бўлган.

Қаддафий намояндалари Ливия пойтахтидаги журналистлар учун НАТО вайрон қилган турар-жой бинолари ва касалхоналарни кўриш учун махсус саëҳат уюштирди.

Триполи даъвосига муносабат билдирган НАТО матбуот хизмати¸ бу ерда амалга оширилаëтган ҳужумлар ҳақида 26 июлдан аввал ҳеч қандай маълумот берилмаслигини билдирди.

Бир неча ойдан бери БМТ Хавфсизлик кенгаши мандати билан НАТО ҳаво кучлари Муаммар Қаддафийни ҳокимиятдан ағдариш мақсадида ҳукумат ва ҳарбий иншоотларга ҳужум уюштириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG