Линклар

Тошкентда вақтинчалик прописка қайта йўлга қўйилди

  • Садриддин Ашур

Kazakhstan/Uzbekistan - Refugees. Migrant. Migration. Extradition. Tortures. Uzbek passport. Almaty, 13Dec2010.

Kazakhstan/Uzbekistan - Refugees. Migrant. Migration. Extradition. Tortures. Uzbek passport. Almaty, 13Dec2010.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси 25 июлдан Тошкент шаҳрига бошқа вилоятлардан келган фуқароларни вақтинчалик рўйхатга олишга қайтадан рухсат берилди.


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси Учтепа туман бўлимининг ўзини таништирмаган мулозими ҳақиқатан вақтинчалик прописка қайта очилганини тасдиқлади:

- 25 июлдан бошлаб прописка временний очилди, временний.

Озодлик: Кимлар вақтинчалик пропискага қўйилиши мумкин?

- Ҳаммага. Ўзбекистон республикаси ҳудудида яшовчи фуқароларга, вилоятдан келганларга.

Озодлик: Вилоятдан келганлар вақтинчалик пропискага қўйиш учун кимнингдир уйига қўйиши керакку, унга қандай ҳужжатлар керак?

- Уйнинг ҳужжатлари, кимнинг уйига қўяëтган бўлса, ўша уй эгасининг розилиги, паспорти, паспорт копияси, агар уйини ижарага берадиган бўлса, нотариуснинг тасдиғи.

Озодлик: Қанча вақт вақтинча пропискада тургандан кейин доимийга ўтиш мумкин?

- Доимийга комиссия очилганда ўшанда ҳужжатларни топширасиз,- деди Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш Учтепа тумани бўлими мулозими.

Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш Яккасарой туман бўлимининг ўзини таништирмаган мулозимига кўра, вақтинчалик прописка 15 кундан 6 ой муддатгача қўйилади ва керакли ҳужжатларни тақдим этилиши шарти билан ҳар олти ойда яна узайтирилиб борилаверади:

- Керакли ҳужжатлар деганимда, иш жойидан справка бўлса ёки ходатайство бўлса яхши бўларди. Аслида бу ҳам шарт эмас, лекин ҳеч қаерда ишламайдиган одамларга ҳам пақиллатиб прописка босиб бераверсак, эртага буни ҳам жавоби бўлиб қолиши мумкинда. Шунга ҳаммаси қоидавий бўлгани яхши,- деди Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш Яккасарой тумани бўлими мулозими.

14 июл куни Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага ўтишга ҳақли шахслар категориясини белгиловчи қонун лойиҳасини қабул қилган эди.

2011 йилнинг январ ойидан Ўзбекистон фуқароларининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пропискага олиниши тўхтатилган эди.

2010 йилнинг август ойида Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси Тошкент вилоятига расмий қайдга турмоқчи бўлган мамлакатнинг бошқа вилоятларидан бўлган фуқаролар махсус комиссия рухсати билан прописка қилиниши ҳақида қарор қабул қилган эди.

Тошкентда 1999 йилнинг 16 февралида содир этилган портлашларгача вилоятларда яшайдиган фуқаролар агар Тошкент шаҳридан уй-жой сотиб олса, автоматик тарзда шаҳарга прописка қилинарди. Бу воқеадан сўнг, шаҳарга доимий прописка қилиш учун Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошида ташкил этилган комиссиянинг рухсати талаб қилинадиган бўлди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG