Линклар

Токио ўзбек ёшларига 2,6 млн. долларлик таълим гранти ажратди


Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Абдулла Орипов ҳамда Япониянинг Тошкентдаги элчиси Ёсихиса Курода ҳужжатни имзолаш маросимида.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Абдулла Орипов ҳамда Япониянинг Тошкентдаги элчиси Ёсихиса Курода ҳужжатни имзолаш маросимида.

Токио ўзбекистонлик ёшларнинг Япониядаги Олий ўқув юртлари магистрлик босқичида таълим олиши учун 2 миллион 600 минг долларлик беғараз ёрдам пули ажратди.

25 июл куни Тошкентда учрашган Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Абдулла Орипов ҳамда Япониянинг Тошкентдаги элчиси Ёсихиса Курода имзоланган ҳужжат асосида яна 15 ўзбекистонлик илм толиби Японияга йўл олиши мумкин.

Япониянинг халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги — JICAнинг Тошкентдаги ваколатхонасидан олинган маълумотга кўра, бу 15 киши фақатгина давлат ташкилотларида ишлаётган ходимлардан иборат бўлади.

- Ҳукуматлар ўртасидаги ўзаро келишувга биноан бу грант совриндорлари Ўзбекистон ҳукумати ташкилотлари томонидан ўз ходимларига берилган йўлланма асосида танланади. Бу йил ҳужжат ўн иккинчи бор имзоланди ва келгусида дастурнинг давом этиши режалаштирилган, - деди JICAнинг Тошкентдаги ваколатхонаси ходими Ҳилола Шоазизова.

Бу дастур асосида Японияга борган талабалар сиёсат, иқтисод, молия, қишлоқ хўжалиги ва қонунчилик каби соҳалар бўйича магистрлик босқичида таълим олиш билан бирга япон тажрибасини ўрганиб, ўз малакасини ҳам ошириб қайтадилар.
XS
SM
MD
LG