Линклар

logo-print
Жума куни Ослода содир бўлган икки террор хуружида айбланаётган Норвегия фуқароси Андерс Беринг Брейвикнинг адвокати ўз ҳимояланувчиси мамлакат ичкарисида иккита яширин секта билан ҳамкорлик қилганини маълум қилди.

Адвокат Гэйр Липпестадга кўра, Брейвик мамлакат ташқарисида бўлган яна бир неча гуруҳлар билан ҳам ҳамкорлик қилганини айтган.

Адвокат Брейвик ўзини айбсиз, деб ҳисоблаётгани ва камида 76 киши ҳаётига зомин бўлган террор хуружини содир этишни зарур, деб билишини айтмоқда.

Брейвик ўзининг "уруш ҳолатида" бўлганини бунга сабаб қилиб келтирган.

Душанба куни 100 мингдан ортиқ одам жума кунги икки террор ҳужумида қурбон бўлгани аниқланган 76 киши хотирасига бир дақиқа сукут сақлади.

Душанба куни Брейвик устидан ўтган илк маҳкамада дастлабки тергов вақтида уни 2 ойлик ҳибсда сақлаш қарори қабул қилинди.
XS
SM
MD
LG