Линклар

Чехияда масжидга қарши ташкилотни ҳукумат қувватлади


Сафи кенгайиб бораётган аксил-исломчиларнинг Белгиядаги гуруҳи.

Сафи кенгайиб бораётган аксил-исломчиларнинг Белгиядаги гуруҳи.

Чехиянинг Ҳрадец-Кралово ўлкасидаги AntiMešita ташкилоти шаҳар маъмуриятидан қарийб минг АҚШ доллари миқдорида молиявий ёрдам олди.

Бу ташкилот мамлакат фуқаролари ўртасида Ислом динининг хавфи ҳақида баҳс-мунозара олиб боради, Чехиянинг турли ҳудудларида масжидлар қурилишига қарши имзолар йиғади.

AntiMešita ўтказаётган акцияларда шаҳар аҳлидан ташқари, Чехиядаги етакчи сиёсий партиялар вакиллари ҳам иштирок этиши айтилмоқда.

Бу ташкилотга 2010 йилда асос солган Валентин Кусакнинг Озодликка айтишича, Ҳрадец-Кралово маъмурияти берган молиявий ёрдамни нафақат моддий, балки ҳокимият томонидан бу ташкилотга кўрсатилган маънавий мадад, деб билишини ҳам айтди.
XS
SM
MD
LG