Линклар

logo-print

Косово-Сербия чегарасида яна кескинлик юзага чиқди


Косово ва Сербия ўртасидаги чегарада тизилган Косово полицияси махсус гуруҳи.

Косово ва Сербия ўртасидаги чегарада тизилган Косово полицияси махсус гуруҳи.

Европа Иттифоқининг Косоводаги миссияси Косово полициясининг Сербия билан чегарадаги ҳаракати ортидан кучайган кескинликни тушириш учун томонларни мулоқотга чорлади.

Ўтган тунда Косово полицияси Сербиядан келадиган товарлар устидан назоратни кучайтириш мақсадида мамлакатнинг, асосан, серблар яшайдиган чегара қисмига махсус қўшинини жойлаштирган эди.

Маҳаллий серблар бунга қарши чиқиб, ҳудуддаги иккита катта йўлни блокада қилди ва оқибатда, полиция билан тўқнашувлар юз бериб, камида беш киши жароҳатлангани айтилмоқда.

ЕИнинг Ташқи сиёсат бўйича раҳбари Мая Косиянич Озодликка берган интервюсида Косово полициясининг бу ҳаракати бемаслаҳат ташланган қадам эканини айтди.

- Косово ҳукумати томонидан ўтган тунда амалга оширилган амалиёт натижасиз бўлди, деган фикрдамиз. Бу ҳалқаро жамоатчиликдан бемаслаҳат амалга оширилган ва ЕИ бу амалиётнинг ўтказилганидан рози эмас. Аммо, ҳозир муҳими вазиятнинг тинчлашгани ва аввалги ҳолига қайта бошлаганидир, - деди ЕИ расмийси.

Ҳозир НАТО тинчликпарвар кучлари бу ҳудудга киритилган.

Ўтган ҳафтада Косово Сербиядан келадиган озиқ-овқат маҳсулотларга тақиқ жорий этди. Бунга эса Сербиянинг Косовога нисбатан 2008 йилда жорий қилган санкцияларини бекор қилмагани сабаб бўлди.

2008 йилда Косово ўз мустақиллигини тан олган ва ҳозирга қадар буни дунёнинг 70 ортиқ, асосан, ғарб қисмидаги давлатлар тан олган.
XS
SM
MD
LG