Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Конгресс вакилларини уларнинг бюджет ва ҳукумат қарзи чеклови бўйича муросасиз баҳси АҚШ иқтисодини мисли кўрилмаган дефолт томон етаклаётганидан огоҳлантирди.

Ўз халига қилган мурожаатида Обама вазиятнинг бу аҳволга келишида республикачиларни айблади.

- Афсуски, ўтган бир неча ҳафта ичида республикачи конгрессменлар Американи мисли кўрилмаган дефолтдан сақлаб қолиш йўлида улар овоз бериши мумкин бўлган ягона ечим фақатгина бюжет ҳаражатларини кескин қисқартиш режаси эканини таъкидлаб келмоқда. Агар шундай қилсак ва дефолтга учрасак, бизда тўловларимизни тўлашга етарли маблағ қолмайди, - деди АҚШ президенти.

Агар АҚШ Конгрессидаги демократ ва республикачи вакиллар 2 августгача келишиб олмаса¸ Америка ҳукумати ўз қарзларини тўлай олмай қолади ва бу бутун дунë иқтисодида янги инқирозга сабаб бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG