Линклар

ТАЛКО Ўзбекистон Экологик ҳаракати даъвосини инкор қилди


ТАЛКО матбуот котиби Игор Саттаров.

ТАЛКО матбуот котиби Игор Саттаров.

Тожикистон алюминий ширкати давлат унитар корхонаси расмийси Игор Саттаров ўзбек экологлари ТАЛКОни халқаро судга бериш ваколатига эга эмас, деб ҳисобламоқда.

Бунга қадар Ўзбекистон Экологик ҳаракати ТАЛКО устидан халқаро судга ариза ҳозирлаётганини маълум қилган эди.

- Биз, гўёки, Ўзбекистон ҳудудидаги атроф-муҳитга зарар етказаётган эканмиз, у ҳолда улар бизни судга беришидан олдин бизнинг биргаликдаги текширувга оид таклифимизни қабул қилиши керак, - деди ТАЛКО расмийси Озодлик мухбири билан суҳбатда.

ТАЛКО вакилига кўра, Тожикистон томони ўзбекистонликларни ҳар икки давлат ҳудудида атроф-муҳитни биргаликда текширувдан ўтказишга бир неча марта чорлаган, аммо қўшни мамлакат вакиллари бу каби чақириқларни эътиборсиз қолдирган.

Ўзбекистон Экологик ҳаракати Тожикистондаги алюминий заводи атмосферага 22 минг тоннадан ортиқ зарарли модда чиқармоқда, деган даъво билан ТАЛКО ни ҳам Ўзбекистон¸ ҳам Тожикистон фуқаролари учун товон пули тўлашга масъул, демоқда.
XS
SM
MD
LG