Линклар

АҚШ 60 нафар россиялик мулозимга виза тақиқи жорий этди


Адвокат Сергей Магнитский.

Адвокат Сергей Магнитский.

АҚШ Давлат департаменти Россия ҳибсхонасида ёш адвокатнинг вафот этгани ортидан бир неча рус мулозимига виза чеклови жорий этди.

37 ёшли адвокат Сергей Магнитский 2009 йилда товламачиликка оид айбловлар билан 11 ойлик ҳибсда сақланаётган пайтида оламдан ўтган эди.

The Washington Post нашрининг АҚШ маъмурияти вакилларидан келтирган иқтибосида айтилишича, виза тақиқи жорий этилган ва Давлат котиби Ҳиллари Клинтон томонидан тасдиқланган рўйхатда Магнисткий ўлимига алоқадор 60 шахс номи битилган.

Сергей Магнитский Россияда Ғарб давлатлари томонидан молияланган Hermitage Capital жамғармасида ишлаган ва ўлимидан олдин Россия Ички ишлар вазирлиги юқори даражали мулозимларини 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги солиқларни қайтариб олиш билан боғлиқ товламачиликда айблаган эди.
XS
SM
MD
LG