Линклар

logo-print

“Туркманистон қўшни Ўзбекистонга ëрдам беришга ҳамишa ҳозир. Минг йиллар давомида ўзбек ва туркман халқи қувончини ҳам¸ қайғусини ҳам бир-бири билан баҳам кўриб келган”.

Расмий ахборот агентликларининг ëзишича¸ бу гапларни 26 июл куни Ўзбекистон президентига сим қоққан Ашхобод раҳбари Қурбонғули Бердимуҳамедов айтган.

Turkmenistan.ru ахборот агентлигининг президент матбуот хизматига таяниб билдиришича¸ Фарғона водийсида инсоний талафотларга сабаб бўлган зилзила муносабати билан президент Бердимуҳамедов Ашхобод ҳукумати ва туркман халқи номидан Ислом Каримовга ҳамдардлик билдирган.

Туркман президенти ташаббуси билан бўлиб ўтган телефон суҳбати давомида иккала президент ўзаро алоқаларнинг муҳим жиҳатлари¸ қолаверса халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашганлар.
XS
SM
MD
LG