Линклар

Ҳусни Муборак овқат ейишдан бош тортмоқда


Собиқ президент Ҳусни Муборак.

Собиқ президент Ҳусни Муборак.

Мисрдаги МЕНА ахборот агентлигининг хабар қилишича¸ ҳарбий госпиталда сақланаëтган мамлакат собиқ президенти Ҳусни Муборакнинг саломатлиги ëмонлашмоқда ва у овқат ейишдан бош тортмоқда.

Бир қатор оғир жиноятлар¸хусусан норозилик намойишига чиққан тинч аҳолига ўт очиш ҳақида буйруқ берганликда айбланаëтган 83 яшар Муборак келаси ҳафта маҳкама олдида жавоб бериши керак.

3 августга белгиланган маҳкама яқинлашган сайин Муборакнинг саломатлиги ëмонлашгани ҳақида турли хабарлар пайдо бўлмоқда ва аксар мисрликлар буни маҳкамага чап бериш учун ўйлаб топилган баҳона сифатида баҳоламоқдалар.
XS
SM
MD
LG