Линклар

logo-print

Кобул АҚШ пулларининг ўғирланаëтганини рад этди


Афғонистон Молия вазири Ҳазрат Умар Закелвай.

Афғонистон Молия вазири Ҳазрат Умар Закелвай.

Афғонистон ҳукумати АҚШ молиявий мутахассисларининг Вашингтон Кобулга бераëтган ëрдам пулларининг ўғирланаëтганига оид хулосасини рад қилди.

Афғонистон Молия вазирлиги АҚШ Афғонистонни қайта тиклаш учун ажратаëтган миллиардлаб доллар маблағнинг қайга сарфланаëтганининг тафтиш этилаëтганини олқишлаган ҳолда¸ бу пулларнинг ҳукумат томонидан ўғирланаëтганига оид хулосани рад этди.

Вазирлик АҚШ молиячиларидан келажакда ҳисоб-китобни мувозанатли ва аниқ ўтказишни талаб қилди.
XS
SM
MD
LG