Линклар

Брейвик фермасидаги портловчи моддалар йўқ қилинди


Андерс Беринг Брейвик.

Андерс Беринг Брейвик.

Норвегия полицияси жума куни пойтахт Осло ва Утоя оролида террор ҳужумларини амалга оширган Андерс Беринг Брейвик ижарага олган фермадан портловчи моддалар омбори топилгани ва йўқ қилинганини билдирди.

Ҳозирча Брейвик омборидан топилган портловчи моддалар миқдори эълон қилинмади.

Айни пайтда¸ Норвегия полицияси жума куни Ослода машина портлатилиши¸ ҳамда ҳукмрон Меҳнат партиясига қарашли ëшлар лагерига қилинган ҳужум оқибатида ўлган 76 кишидан тўрттасининг исмларини эълон қилди.

Ҳужумларни амалга оширганини тан олган 32 яшар Брейвик¸ душанба кунги маҳкамада ўзини айбдор ҳис қилмаслигини билдирди.

Ўзини Ғарб дунëсини мусулмонлар босқинидан асраб қолиш учун жангга чиққан қаҳрамон сифатида тақдим этган Брейвикнинг руҳий хаста экани тахмин этилмоқда.
XS
SM
MD
LG