Линклар

ЕИ ва АҚШ Косово-Сербия тортишувидан хавотирда


Косово махсус кучлари чегара бўйлаб жанговор шайлик ҳолатига келтирилган.

Косово махсус кучлари чегара бўйлаб жанговор шайлик ҳолатига келтирилган.

Европа Иттифоқи ва АҚШ Косово ҳамда Сербия ҳукуматларини юзага келган кескинликни юмшатиш ва босиқликка чақирди.

Албанлар етакчилигидаги Косово ҳукуматининг Сербия билан тортишувга сабаб бўлиб келаëтган икки чегара-ўтиш пункти устидан назорат ўрнатгани икки давлат ўртасидаги кескинликни кучайтириб юборди.

Мазкур ҳаракат ортидан чиққан тўқнашув оқибатида косоволик албан полициячиси ўлди ва Косово ҳукумати ўз қўриқчисининг серблар томонидан отилган ўқдан нобуд бўлганини айтмоқда.

Юзага чиққан тортишув муносабати билан НАТО минтақадаги тинчликни сақлаш кучларига патруллик хизматини кучайтириш ва эҳтимолий тартибсизликларга ҳозир бўлиш ҳақида кўрсатма берди.

Ҳозирча¸ Сербия ва Косово даъво қилаëтган чегара пунктларининг кимнинг назоратида қолаëтгани аниқ эмас.

ЕИ нинг ташқи сиëсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Сербия президенти Борис Тажич ва Косово Бош вазири Ҳошим Тачидан кескинликни юмшатиш учун зудлик билан ҳаракат қилишни сўради.
XS
SM
MD
LG