Линклар

Россия ҳарбий харажатларини оширади


Президент Медведев Россия қуролалрини кўздан кечирмоқда.

Президент Медведев Россия қуролалрини кўздан кечирмоқда.

Россия Бош вазири Владимир Путин ўз ҳукумати мамлакат қуролли кучларини замонавийлаштириш ва қайта қуроллантириш мақсадида 2011 йилги ҳарбий харажатларни ўтган йилгига нисбатан ярим баравар кўпайтиришини эълон қилди.

Россия мудофаа ва молия мутасаддилари билан учрашувда гапирган Путин ўз ҳукумати 2011 йил давомида янги қуроллар сотиб олиш¸ мудофаа тадқиқотлари ва қурол-яроғ саноатини ривожлантириш учун 750 миллиард рубл (27¸20 миллиард АҚШ доллари) сарфлашини билдирди.

Ҳарбий харажатларнинг кескин оширилишига президент Медведев томонидан таъсис этилган махсус комиссия ҳисоботи асос бўлди.

Россиядаги машҳур ҳарбий конструктор Юрий Соломоновнинг комиссияга билдиришича¸ молиявий муаммолар боис мамлакат қурол-яроғ саноати етарли даражада қурол ишлаб чиқара олмай қолган.
XS
SM
MD
LG