Линклар

Фаластин мухторияти БМТ дан давлат мақоми сўрамоқда


Фаластин мухторияти ўз талабини БМТ нинг келаси йиллик йиғинига олиб чиқмоқчи.

Фаластин мухторияти ўз талабини БМТ нинг келаси йиллик йиғинига олиб чиқмоқчи.

БМТ Бош Ассамблеясига мурожаат қилган Фаластин мухторияти расмийси Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиш ва уни БМТ аъзолигига қабул қилишни сўради.

Мухториятнинг БМТдаги элчиси Рияд Мансур¸ ўз маъмурияти яқин кунларда 193 давлат аъзо Бош Ассамблеяга айни шу талаб билан ëзма сўров тақдим этажагини билдирди.

Фаластин расмийсининг айтишича¸ БМТ га аъзо 120 давлат бундай талабни қўллаб-қувватлашини билдирган.

БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги йиллик йиғини сентябр ойи ўрталарида иш бошлайди.
XS
SM
MD
LG