Линклар

logo-print

Қандаҳор ҳокими худкуш қурбони бўлди


Қандаҳорнинг собиқ ҳокими Ғулом Ҳайдар Ҳамидий.

Қандаҳорнинг собиқ ҳокими Ғулом Ҳайдар Ҳамидий.

27 июл куни Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳар ҳокими Ғулом Ҳайдар Ҳамидий портлаш оқибатида ҳалок бўлди.

Қандаҳор полицияси вакили Абдул Розиққа кўра, Ғулом Ҳайдар Ҳамидий шаҳар ҳокимлиги биноси олдида аҳоли билан мулоқат қилаётган пайтида худкуш шахс ўзини портлатиб юбориши натижасида қурбон бўлган.

Худкуш ҳужумчи портловчи мосламани салласи ичига яширгани айтилмоқда.

Қотиллик учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

12 июл куни Қандаҳорда президент Ҳамид Карзайнинг укаси Аҳмад Вали Карзай ўз тан қўриқчиси томонидан отиб ўлдирилган эди.

17 июл куни эса Ҳамид Карзайнинг яқин маслаҳатчиларидан бири, Жанубий Ўрузғон вилояти собиқ ҳокими Жон Муҳаммад Хон Кобулда суиқасд қурбони бўлди.
XS
SM
MD
LG