Линклар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборотига кўра, Ўзбекистонда Рамазон ойининг бошланиши 1 августга тўғри келади.

26 июл куни президент Ислом Каримов имзолаган “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорга кўра, Рамазон ойини жойларда миллий анъана ва урф-одатларига мос равишда ўтказиш вилоятлар ва шаҳар хокимликлари билан биргаликда “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармаларига топширилди.

Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш Бош вазир Шавкат Мирзиёев зиммасига юклатилди.

Ўтган йили Рамазон ойида айрим масжидларнинг ёпилиб, 18 ёшгача бўлган намозхонлар жума намозларига қўйилмаган, ва аҳоли уйларида йиғилиб таровеҳ намозларини ўқишга чекловлар кузатилган ҳамда кафе ва ресторанларда ифтор бериш тақиқланган эди.
XS
SM
MD
LG