Линклар

Ўзбекистон мактабларида “Ёш қутқарувчилар” клублари тузилади


20 июл кунги зилзилада 13 одам ҳалок бўлди.

20 июл кунги зилзилада 13 одам ҳалок бўлди.

2011-2012 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистоннинг барча мактаблари, лицей ва коллежларида “Ёш қутқарувчилар” кўнгилли клублари ташкил қилинади.

12.uz сайти маълумотига кўра, янги ўқув йилидан бошлаб, мамлакатнинг барча ўқув масканларида “Одам ҳаёти хавфсизлиги” ўқув курслари ҳам ташкил қилинади.

Шунингдек, ёшлар “Ўқувчининг хавфсизлик паспорти”га эга бўладилар ва “Ўқувчининг шахсий хавфсизлиги” номли эслатмалар чоп қилиниши режалаштирилаяпти.

Бу каби тадбирлар аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш борасидаги Ўзбекистон ҳукуматининг беш йиллик дастури доирасида амалга оширилаётгани айтилмоқда.

20 июл куни Фарғона водийсида рўй берган зилзила оқибатида, расмйи маълумотларга кўра, Фарғона вилоятининг Риштон, Бағдод ва Ўзбекистон туманларида уй-жойларга шикаст етган ва 13 киши ҳалок бўлган ва 86 одам жароҳат олган эди.
XS
SM
MD
LG