Линклар

27 июл куни Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко устидан давом этаётган маҳкамада Киев прокурорлари судядан хавфсизлик чораси сифатида Тимошенкони ҳибсга олишни сўрашди.

Юлия Тимошенко бу талабни “мухолифатни йўқ қилишдаги сўнгги қадам” дея атади.

Тимошенкога қўйилаётган айблов 2009 йилда Россия билан газ сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолагани билан боғлиқ. Терговчилар шартномада кўрсатилган нарх ҳаддан ташқари қиммат бўлганини айтмоқда.

Тимошенко қонунга зид иш қилмагани, ўзига қўйилаётган айбловлар сиёсий мотивларга асослангани ва президент Виктор Янукович томонидан уюштирилганини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG