Линклар

Тожикистон Афғонистонга электрни ўзбеклардан кўра арзонроқ сотмоқчи


Тожикистоннинг “Барқи тожик” ва Афғонистоннинг “Брешна” компаниялари ўртасидаги ўзаро келишувга кўра, август ойидан бошлаб тожиклар афғонларга арзон нархдаги электр энергияси етказиб беришни бошлайди.

Регнум агентлиги хабарига кўра, бу ҳақда 27 июл куни ўтказилган матбуот анжуманида “Барқи тожик” ширкати раҳбари Абдулло Ёров маълум қилган.

Абдулло Ёровнинг матбуотга айтишича, Тожикистон Афғонистонга Ўзбекистондан кўра арзонроқ нархда-ҳар бир киловаттига 3,5 цент миқдорида электр етказиб беради.

Ҳозирда Ўзбекистон Афғонистонга узатаётган электрнинг ҳар киловаттига 7,5 центдан ҳақ олаётгани айтилади.
XS
SM
MD
LG