Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:40

Қандаҳор шаҳар ҳокими ўлдирилди


Қандаҳор шаҳрининг собиқ ҳокими Ғулом Ҳайдар Ҳамидий.
Қандаҳор шаҳрининг собиқ ҳокими Ғулом Ҳайдар Ҳамидий.

Чоршанба куни Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳар ҳокими худкуш бомбачи томонидан ўлдирлди. Ғулом Ҳайдар Ҳамидийга қилинган ҳужум Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ҳукуматидаги асосий шахсларга қарши уюштирилаётган суиқасдларнинг навбатдагиси бўлди.


Қандаҳор шаҳар ҳокими Ғулом Ҳайдар Ҳамидий чоршанба куни ўз идораси олдида, портловчи мосламани салласи ичига яширган худкуш ҳужумининг қурбони бўлди.

Вилоят ҳокими матбуот вакили 27 июл куни Озодликка худкуш Қандаҳор шаҳар ҳокимлиги ховлисига қабилалар етакчилари иштирокидаги йиғин иштирокчиси сифатида кирган, дея маълум қилди. Оқсоқоллар шаҳар ҳокими билан ер билан боғлиқ тортишувлар хусусида гаплашаётган бўлган. Озодлик мухбири Содиқ Рештианий телефон орқали буларни хабар қилди.

- Бир неча дақиқа олдин шаҳар ҳокими ҳовлисида худкуш ҳужуми амалга оширилди. Ҳокимлик матбуот вакили шаҳар ҳокими Ғулом Ҳайдар Ҳамидий ва яна бир фуқаро ўлдирлиганини айтмоқда. Портловчи мосламани салласи ичига яишрган ҳужумчи қўриқчиларга ҳокимда гапим бор, деб ичкрига кирган,- дея хабар қилди Озодлик мухбири.

Толибон ҳаракати матбуот вакили Қори Юсуф Аҳмадий телефон орқали тарқатган баёнотида ҳужумчининг Толибон жангчиси бўлганини маълум қилди. Аҳмадийнинг таъкидлашича, худкуш сешанба куни ер устида чиққан тортишувда ҳалок бўлган икки бола учун қасос олган.

Шу ҳафта бошида, марҳум ҳоким Қандаҳорда ноқонуний қурилгани важидан бир нечта уйларни бузиб ташлашни буюрган эди. Ўша воқеада битта оиладан икки бола ҳалок бўлгани ва бир аёл тан жароҳати олганини маҳаллий полиция тасдиқлаган эди. Улар бузилган уй вайроналарида қолиб кетгани айтилмоқда.

Ҳамидийнинг ўлимидан бир неча кун аввал НАТО Қандаҳордаги хавфсизлик учун масъулиятни маҳаллий кучларга топширган эди.

Ўшандан бери вилоятда президент Карзайга яқин расмийларга нисбатан ҳужумлар кўлами кескин кўпайгани кузатилмоқда.

Бир ой аввал Қандаҳор вилоят кенгаши раиси, президентнинг укаси Аҳмад Вали Карзай ўз уйида тан соқчиси томонидан отиб ўлдирлди. Толибон ҳаракати тан соқчини ўз томонига оғдириб олганини иддао қилиб, бу ҳужум учун ҳам масълуияни ўз зиммасига олган эди.

Укасининг ўлдирилиши президент Ҳамид Карзай учун катта зарба бўлди. Чунки Аҳмад Вали Карзай мамлакат жанубида Афғонистон ва НАТО кучлари Толибонга қарши олиб бораётган операциялар учун муҳим шахс ҳисобланарди.

Афғонистон жанубида энг нуфузли шахс ҳисобланган Аҳмад Вали Карзайнинг ўлими Қандаҳорда ҳокимият учун курашнинг авж олишига ва президентнинг бу мингтақадаги иқтидорига жиддий путур етказди. Бундан ташқари Қандаҳорда ҳокимият вакууми пайдо бўлгани ҳақидаги хавотирлар пайдо бўлди.

Президент Карзай туғилиб ўсган Қандаҳор Толибон ҳаракатининг истеҳкоми ҳам ҳисобланади. Бундан ташқари Қандаҳор қабилалар ўртасидаги кураш саҳнаси ҳамдир.

Айни пайтда, Афғонистонда кўлами ошиб бораётган зўравонликлар фақатгина мамлакат жануби билан чекланиб қолгани йўқ.

Ўтган ҳафта жанггарилар Ўрузғон вилояти собиқ ҳокими Жон Муҳаммад Хоннинг Кобулдаги уйига бостириб кириб, уни ўлдирдилар. Собиқ ҳоким билан бирга Ўрузғондан сайланган парламент вакили Муҳамман Хошим Ватанвал ҳам отиб ўлдирилди.

Толибон ҳаракати Хоннинг ўлдирлиши учун масъулиятни ўз зиммасига олиб, ундан НАТО кучларига кўмаклашгани учун қасос олинганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG