Линклар

Британия Ливия дипломатларини чиқариб юбораяпти


Британия Ташқи ишлар вазири Уилям Ҳейг.

Британия Ташқи ишлар вазири Уилям Ҳейг.

Буюк Британия Ливия элчихонасининг барча ходимларини мамлакатдан чиқариб юбораяпти.

Бу ҳақда бугун Лондонда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган Британия Ташқи ишлар вазири Уилям Ҳейгга кўра, эндиликда Қаддафий тайинлаган элчилар ўрнига ливиялик исёнчилар Миллий Ўтиш даври кенгаши вакиллари таклиф қилинган.

Британия май ойида Триполидаги ўз элчихонасига уюштирилган ҳужум ортидан Ливиянинг Лондондаги элчиси ва бир қанча дипломатларни мамлакатдан ҳайдаган эди.

15 июл куни Истанбулда тўпланган 30 давлат расмийлари ливиялик исёнчилар Миллий Ўтиш даври кенгашини мамлакатнинг қонуний ҳукумати сифатида тан олган эди.
XS
SM
MD
LG