Линклар

Йўқолган қозоқ туристлари Ўзбекистон милиция бўлимидан топилди


Жанубий Қозоғистонда бедарак йўқолган туристлар Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ИИБдан топилди.

Интерфакс-Казахстан агентлиги бу ҳақда Жанубий Қозоғистон фавқулодда вазиятлар департаменти ходими Марат Курмановга таянган ҳолда хабар қилди.

Марат Курмановга кўра, қозоғистонлик туристлар 14 июл куни Ўзбекистон МХХси томонидан ҳибсга олинган.

10 июл куни уч нафар катта ёшдаги киши ва тўққиз ўсмирдан иборат туристлар гуруҳи Сайрам тоғи чўққисига чиқиш учун жўнаб кетган ва 20 июл куни қайтиши лозим эди.

Курмановга кўра, шу пайтгача Ўзбекистон томони Қозоғистоннинг туристлар борасидаги сўровига жавоб бермай келаётган эди.

Туристлар йўқолгани ҳақидаги хабар Қозоғистон телеканаллари орқали намойиш қилингач, Ўзбекистон туристлар ҳақида маълумот бергани айтилмоқда.

Ҳозирча қозоқ сайёҳларининг ҳибсга олингани сабаблари номаълум.
XS
SM
MD
LG