Линклар

logo-print

Тошкент АҚШ сармоядорларини мамлакатга таклиф қилди


Тошкент расмийларига кўра¸ мамлакат иқтисоди йилдан-йилга ривожланмоқда.

Тошкент расмийларига кўра¸ мамлакат иқтисоди йилдан-йилга ривожланмоқда.

27 июл куни Энергетик форум доирасида АҚШ пойтахтида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сармоя потенциалига оид презентация бўлиб ўтди¸ деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги.

Мазкур йиғинда АҚШ даги ширкатлар¸ шунингдек Давлат департаменти ва АҚШ Энергетика вазирлиги намояндалари иштирок этган.

Ўзбекистон расмий агентлигининг ëзишича¸ йиғинда жаҳон моливий инқирози ва минтақавий муаммоларга қарамай¸ Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажмининг кейинги етти йил давомида муттасил 7-8 фоизга ошиб бораëтгани қайд этилган.

Тошкент расмийлари Вашингтон тадбири иштирокчиларига¸ Ўзбекистонда бизнес юритиш учун яратилган қулайликлар ҳақида гапира туриб¸ айниқса Навоийда барпо этилган эркин иқтисодий ҳудуд имтиëзларини алоҳида таъкидлаганлар.

Ўзбекистон расмийлари Америка тадбиркорларига мамлакатдаги бизнес ва сармоя имконлари ҳақида презентация ўтказган айни кунларда¸ бир қатор Германия ширкатлари¸ ҳамда Британиянинг Oxus Gold ширкати Ўзбекистон ҳукумати ўз капиталини ноқонуний равишда ўзлаштиришда айблаб¸ халқаро арбитраж судига ариза берган.
XS
SM
MD
LG