Линклар

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал Шабаб Ал Арабий” клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.

Дубайда жойлашган мазкур клуб билан имзоланган келишувга кўра¸ “Бунëдкор” клубининг 26 яшар ўйинчиси Ҳайдаров араб клубида ҳам “7” рақами остида тўп суради.

Айтилишича¸ Ҳайдаров Дубай клуби билан шартнома тузган иккинчи ўзбек футболчиси бўлди – унгача 2002 йилда Миржалол Қосимов ҳам айни шу клубда ўйнаган.

“Ал Шабаб”нинг легионерлари сафида ҳозирда бразилиялик Жулиу Сезар ва Сиел¸ чилилик Карлос Вилянуэвалар бор.

Россия матбуоти хабарларига кўра¸ Азизбек Ҳайдаров билан Грециянинг “Олимпиакос” ҳамда Россиянинг “Локомотив” ва “Ростов” клублари ҳам қизиққан ва унга шарнома таклиф қилган.

Аммо Ҳайдаров бу таклифларни келаси йил кўриб чиқиш эҳтимолини рад қилмаган ҳолда¸ БАА клубида ўйнашни маъқул топган.
XS
SM
MD
LG