Линклар

Жорий йилнинг август ойида Чехияда ишлаб чиқарилган иккита трамвай Ўзбекистонга етиб келади.

Бу ҳақда матбуотга хабар тарқатган Чехиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматига кўра¸ Ўзбекистон томони Pragoimex ширкати билан 20 та паст поллик VarioLF русумидаги трамвай сотиб олиш ҳақида келишув имзолаган.

Ана шу келишувга кўра Тошкентга етказиладиган илк трамвайлар 2011 йилнинг 1 сентябридан бошлаб аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди; қолган трамвайлар эса¸ 2012 йил давомида Тошкентга олиб келинади¸ дейилади Чехия элчихонаси хабарида.

Умумий қиммати 19¸8 миллион АҚШ долларига тенг мазкур келишув Ўзбекистон тикланиш ва тараққиëт жамғармаси ажратган 10 йиллик кредит ҳисобига молияланади.

Ўзбекистон пойтахтида ер усти электр транспортини оптималлаштириш дастури доирасида¸ айтилишича¸ йил охиригача Тошкентда умумий узунлиги 15¸9 километр бўлган тўртта трамвай линиясини қуриш ва таъмирлаш кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG