Линклар

Косово-Сербия чегарасида зўравонлик юзага чиқди


Чегарадаги зўравонлик.

Чегарадаги зўравонлик.

Албания серблари Косовонинг Сербия билан шимолий сарҳадида жойлашган хавфсизлик постига ҳужум қилиб¸ унга ўт қўйдилар.

Ҳозирча Яринъе чегара пунктига қилинган ҳужум талафотлари ҳақида маълумот йўқ.

Косово Бош вазири Ҳошим Тачи мазкур зўравонлик учун Белград ҳукуматини айблади.

“Серблар етакчилигидаги жиноий гуруҳ¸ Белград расмийлари рағбати билан шимолдаги 1-чегара пунктига ҳужум қилди”¸ деди жумладан Косово раҳбари.

Сербия президенти Борис Тажич¸ Косоводаги серб аҳолисини босиқликни сақлаш ва чегарадаги зўравонликларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

Мазкур воқеа муносабати билан Косоводаги НАТО тинчлик ўрнатиш кучлари вазиятнинг янада кескинлашиши олдини олиш мақсадида хавфсизлик назоратини кучайтирди.

Ғарб давлатлари томонидан Косово мустақил давлат сифатида тан олинган бир пайтда¸ Сербия уни ҳамон ўз ҳудуди деб билади.
XS
SM
MD
LG