Линклар

Россия суди қамоқда сақланаëтган ЮКОС раҳбари Михаил Ходорковскийнинг бизнес шериги Платон Лебедевни муддатидан аввал шартли равишда озод қилиш ҳақидаги сўровни рад этди.

2003 йилдан бери қамоқда сақланаëтган Лебедев эндиликда 2016 йилга қадар жазо муддатини ўташи лозим.

Лебедев ва Ходорковский солиқ тўлашдан бош тортганлик билан боғлиқ қатор жиноятларда айбланиб ҳисбга олинган¸ сўнгра уларга бошқа иқтисодий айблар ҳам қўйилган эди.

Иккала тадбиркор ҳам сўнгги маҳкама қарори билан 2017 йилга қадар қамоққа ҳукм қилинди¸ аммо аппеляция асосида ҳукм бир йилга қисқартирилди.

13 йиллик қамоқ жазосининг ярмини ўтаб бўлган Лебедев шартли равишда муддатидан аввал озод қилинишга ҳақли.
XS
SM
MD
LG