Линклар

Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ҳукуматини адвокат Сергей Магнитский ўлимига алоқадорликда гумон этилаëтган Россия расмийларига қарши виза чеклови жорий қилиш оқибатларидан огоҳлантирди.

Вазирлик эълон қилган баëнотда айтилишича¸ бундай ҳаракат Россия-АҚШ муносабатларини кескинлаштирмай¸ ўзаро ишонч ва конструктив ҳамкорликка зиëн еткизмай қолмайди.

Россия дипломатик идораси¸ виза чеклови жорий этилган тақдирда Москва ҳам жавоб ҳаракати қўллашидан огоҳлантирди.

37 яшар адвокат Сергей Магнитский¸ Россия Ички ишлар вазирлиги юқори лавозимли расмийларини бир неча юз миллион долларлик товламачиликда айблаганидан кўп ўтмай ҳибсга олинган ва 2009 йили Москва қамоқхонасида вафот этган эди.
XS
SM
MD
LG