Линклар

КазМунайГаз иш ташловчиларни ишдан ҳайдади


КазМунайГаз ҳиссадорлик ширкатининг Остонадаги бош қароргоҳи.

КазМунайГаз ҳиссадорлик ширкатининг Остонадаги бош қароргоҳи.

Қозоғистондаги энг йирик нефт ўзлаштирувчи КазМунайГаз ҳиссадорлик ширкати мамлакат ғарбида жойлашган заводидаги 30 хизматчининг ишдан бўшатилганини эълон қилди.

“Узенмунайгаз ишлаб чиқариш иншоотида бораëтган ноқонуний иш ташлаш акцияси муносабати билан ширкат нефт қазиб олиш ҳажмини қисқартиришга мажбур бўлмоқда. Кейинги ҳафталар ичи бу тадбир тўхташ ўрнига¸ аксинча кенг тус олди ва 27 июл куни яна 748 хизматчи ишга чиқмади. Шу муносабат билан КазМунайГаз 30 ишчи билан тузилган меҳнат шартномасини тўхтатишга қарор қилди”¸ дейилади Қозоғистондаги энг йирик нефт ширкати тарқатган ахборотда.

Иш ҳақларини ошириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш талаби билан Узенмунайгаз ишчи-хизматчилари май ойидан бери иш ташлаш акцияси ўтказиб келмоқда.

Бу акция нефт ўзлаштиришни 366 минг тоннага камайтирганини даъво қилган ширкат норозилик тадбирида қатнашганлардан ҳозирга қадар 373 нафарини ишдан бўшатди.
XS
SM
MD
LG