Линклар

logo-print

Завоҳирий сурияликларни АҚШ ва Исроилга қарши курашга чақирди


Айман ал-Завоҳирий.

Айман ал-Завоҳирий.

Ал-Қоида тармоғи етакчиси Айман ал-Завоҳирий суриялик намойишчиларни ўз ғазабини АҚШ ва Исроилга қарши қаратишга чорлади.

Интернет сайтларида эълон қилинган видеомурожаатда Ал-Қоида раҳбари Сурия президенти Башар ал-Ассадга қарши норозилик намойишига чиққанларни Американинг носамимий баëнотларига ишонмасликка чақирган.

Май ойида Ал-Қоида лидери Усама бин Ладен Покистондаги яширин қароргоҳида АҚШ махсус кучлари томонидан ўлдирилганидан сўнг Айман ал-Завоҳирий ташкилот етакчиси деб эълон қилинди.

Ҳозирча Завоҳирийнинг Сурияда тўрт ойдан бери ҳукуматга қарши давом этаëтган норозилик намойишларига таъсир борлиги ҳақида деярли маълумот йўқ.

Ҳукуматнинг намойишчиларга қарши қўллаëтган зўравонлигини кескин танқид қилиб келаëтган Вашингтон ҳукумати¸ намойишчилар билан бирдамлигини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG