Линклар

Миллий хавфсизлик хизматига кўра¸ Ўзбекистон исломий ҳаракати ўз сафига болаларни тортишни кучайтирмоқда.


"Ҳозирда Ўзбекистон исломий ҳаракати (ЎИҲ) нинг қуролли гуруҳлари сафида 1000 нафардан кам бўлмаган бола ëлланган".

АҚШ Марказий қўмондонлиги ҳомийлиги остида фаолият юрғизаëтган Central Asia Online ахборот сайтида чоп этилган мақолада Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) нинг исломий гуруҳлар бўйича таҳлилчиси Навбаҳор Расулованинг ана шу баëноти келтирилган.

МХХ экспертининг айтишича¸ ЎИҲ болаларни ҳам Ўзбекистон ичкариси¸ ҳам унинг ташқариси¸ асосан Афғонистон ва Покистон ҳудудларида ўз сафларига ëллаб келмоқда.

"Ўзбекистон ичкарисида ҳам шундай уринишлар бор¸ аммо аксар ҳолларда махсус хизматлар бундай уринишлар олдини вақтида олиб келмоқдалар. Аммо бизга ўз манбаларимиздан келаëтган маълумотларга кўра¸ ЎИҲ Покистон ва Афғонистон ҳудудида муваффақиятли тарзда амалга оширмоқда"¸ дейди Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати мутахассиси.

Навбаҳор Расулованинг қайд этишича¸ болаларнинг террорчиликка алоқадорлигини деярли ҳеч ким хаëлига ҳам келтирмаслиги боис¸ ЎИҲ айнан уларни ўз сафларига тортишга уринмоқда.

"2007 йилда Тожикистонда давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлик¸ террор ҳужумларига ҳозирлик кўриш ва уларни амалга ошириш¸ уюшган жиноий гуруҳ тузиш ва давлат тузумини ағдаришга чақириш айблари билан 14 нафар ўсмир жазога тортилди. Улар орасида Ўзбекистон фуқароси бўлган уч қиз ҳам бор эди"¸ деб давом этади МХХ эксперти.

"Болаларни алдаш жуда осон. Улар учун катталар авторитет ва болалар катталардан эшитган нарсасининг ҳақлигига шубҳа қилмайди. Шу боис биз ҳам маҳаллий¸ ҳам халқаро даражада кўплаб амалиëтлар ўтказиб¸ ëшларнинг экстремистик гуруҳлар сафига қўшилиши олдини олмоқдамиз. Ҳар хил ҳисоб-китобларга кўра¸ ҳозирда Ўзбекистон исломий ҳаракати сафларида камида 1000 нафар ëлланма бола бор"¸ дейди МХХ нинг исломий ташкилотлар бўйича таҳлилчиси Навбаҳор Расулова.

МХХ экспертига кўра¸ ҳозирда Ўзбекистон ҳукуматини янги технологиялар воситасида болалар¸ айниқса меҳнат муҳожирлари болаларини ЎИҲ сафларига жалб этиш уринишлари хавотирга солмоқда.

"Исломий террор ва экстремистик ташкилотлар ҳозирги кунда болалар онгига интернет ва ҳар хил мултфилмлар орқали таъсир кўрсатмоқдалар. Бунинг мисоли сифатида Ал-Қоида террор тармоғининг жиҳодга қўшилишга даъват қилувчи мултфилмларини келтириш мумкин. Бундан ташқари¸ масжидлар болаларни ëлловчилар учун серҳосил замин бўлиб қолмоқда. Айнан шу боис ҳам¸ Ўзбекистон махсус хизматлари масжид ва мадрасалар¸ шунингдек террорчиликда гумонланганлар оилаларини мунтазам кузатиб келади"¸ деб хулосалайди ўз фикрларини Central Asia Online ахборот сайтида чоп этилган мақолада Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) нинг исломий гуруҳлар бўйича таҳлилчиси Навбаҳор Расулова.

Ўзбекистон МХХ қошидаги аналитик бўлим расмийлари¸ ўз ихтиëрларида Ўзбекистон исломий ҳаракати лагерларида олти яшар болаларга АК-47 русумидаги Калашников автоматларидан фойдаланишни ўргатиш жараëни акс этган видеоëзув борлигини таъкидламоқда. Айтилишича¸ бу видеотасвир Афғонистоннинг Ўзбекистонга туташ ҳудудларидаги лагерлардан бирида суратга олинган.

Ўзбекистон исломий ҳаракатининг ўз сафларига тобора кўпроқ болаларни жалб этаëтгани ҳақида ўтган йили халқаро Coalition To Stop The Use of Child Soldiers ташкилоти ҳам махсус ахборот тарқатган ва унда Марказий Осиëда болалардан солдат ясаш амалиëти кузатилаëтганидан хавотир билдирган эди.

Болалиги ўйингоҳ эмас¸ қонли жанггоҳларда кечаëтган бу болалар халқаро кузатувчилар томонидан ўзбек жамияти эртаси учун таҳдид сифатида баҳоланган эди.

Айни шунингдек¸ МХХ таҳлилчилари¸ Ўзбекистон исломий ҳаракати ўз сафларига тобора кўпроқ хотин-қиз жиҳодчиларни ëллашга ўтганини ҳам даъво қилмоқдалар.

Мустақил кузатувчилар¸ АҚШ ҳаво зарбалари оқибатида 2009 йил сенябрида ҳаракат етакчиси Тоҳир Йўлдош ўлдирилганидан сўнг¸ Ўзбекистон исломий ҳаракати ўз ичида парокандаликка юз тутганини айтадилар.

Айни пайтда¸ Афғонистонда Толибон ҳаракатининг кучайиши ортидан толиблар ва Ал-Қоидага ҳамкор саналмиш Ўзбекистон исломий ҳаракатининг ҳамон минтақа хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлиги тахмин этилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG